Мутахассислар тавсиялари


ХАМРАБАЕВА ФЕРУЗА ИБРАГИМОВНА.

ТИББИЁТ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР, ТОШКЕНТ ВРАЧЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ ТЕРАПИЯ ФАКУЛТЕТИ ДЕКАНИ, ГАСТРОЭНТЕРОЛОГИЯ ВА ФИЗИОТЕРАПИЯ КАФЕДРАСИ МУДИРИ.

Инсон ҳаётидаги сувнинг аҳамияти беқиёс. Истеъмол қилиниш миқдори бўйича сув фақат ҳаводан кейин туради, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж бўйича эса олдиндадир. Аммо организмдаги молекулаларнинг сони бўйича сув мутлақо биринчи ўринни эгаллайди. Кўп терлашда тана катта миқдордаги тузларни йўқотади. Чучук сувдан фойдаланиш бу йўқотишларни тиклашга ёрдам бермайди ва шунинг учун ҳар қандай организмда тузларнинг номақбул камайиши юз бериши мумкин. Айни шундай ҳолларда ўртача минераллашган сувни (минерал тузлар миқдори 1дан 10 г/л гача) ишлатиш ўринли бўлади. Бундай сувлар шифобахш-ичимлик минерал сувлари сифатида тавсифланади. Шишаланган "Чортоқ" минерал суви шундай хусусиятларга эга бўлиб ичимлик суви сифатида тобора кўпроқ ишлатилмоқда. Ёқимли таъмидан ташқари, бу сув чучук сувдан карбонат ангидрид билан тўйинганлиги ва бошқа бир қатор афзалликлари билан ажралиб туради. Минерал сувда мавжуд бўлган тузлар осмотик таъсирни камайтиради, шунинг учун "Chortoq" бир неча ой давомида ичимлик суви сифатида ишлатилиши мумкин. Хлорид сулфат қўшилган хлорид-натрий-магнийли таркиби ҳам муҳимдир. Унинг таъсири кўплаб ички органларнинг ишига, айниқса ошқозон, ошқозон ости бези, жигар, ўт пуфаги ва ичак нинг ҳолатига яхши таъсир кўрсатади. У яллиғланишга қарши кучли таъсирга эга бўлиб, юракнинг ишига ижобий таъсир кўрсатади ва натижада организмдаги қонни янгилашга ёрдамлашади. Ушбу минерал сув организмнинг кислота-ишқор мувозанатини нормаллаштиришга ва қон босимини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, "Chortoq" сувини қабул қилиш турли дерматологик касалликларда терининг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, унинг эластиклигини, таранглигини, сезувчанлигини оширади. Бундай сувнинг таркибига кирувчи минераллар организмга кириб боришнинг юқори даражасига эгадир, бунинг натижасида алмашинув жараёнларга таъсир қилиб метаболизмни яхшилайди. Бу билан диабет билан оғриган инсонлар учун минерал сувнинг фойдали эканлиги асосланади. Бундан ташқари, семизлик мавжудлигида ҳам фойдали бўлиши мумкин, чунки у инсон организмидаги ёғларни бартараф қилишга ёрдам беради, натижада тана вазнининг нормаллашишига олиб келади. Буйраклар ва сийдик-таносил тизими учун фойдаларни қайд этиш муҳимдир. Хулоса қилиб айтганда, "Chortoq" минерал суви мукаммал тиклаш ва шифобахш хусусиятларга эга, шунингдек, бутун инсон организмига ижобий таъсир қилади.

ШОМУРАДОВ ДИЛМУРАД.

УЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИ “Chortoq САНАТОРИЯСИ” МЧЖ ДЕРМАТОЛОГИ.

1984 йилдан бери санаторияда ишлаб ва кўп йиллик тажрибамга асосланиб, турли хил тери муаммоларини даволашда "Chortoq" минерал сувининг юқори самарадорлиги ҳақида гапиришим мумкин. Аллергик дерматит, эшак еми, қичишиш, экзема, псориаз каби тери касалликларига эътибор бериб, уларнинг келиб чиқишида ошқозон, ичак, жигар ва ўт йўллари билан боғлиқ касалликлар муҳим рол ўйнашини тушуниш мумкин. Ошқозон-ичак тракти касалликларини даволаш учун ушбу сувдан фойдаланиш зўрайиш ҳолатоларининг сезиларли камайишига ва баъзи ҳолларда тери касалликларини бартараф этишга олиб келади. Мисол учун, ўт пуфаги ва ўт йўлларини минерал сув билан тюбажлаш каби усул ёрдамида тери тошмаси ва тери қичишишини бартараф этиш мумкин, шунингдек, терининг юмшоқлиги, силлиқлиги ва эластиклигини сезиларли даражада оширади. "Chortoq" минерал сувидан фойдаланиш туфайли касалликларидан даволанган кўплаб беморлар санаторияга бир неча йил давомида қайта ташриф буюришади.
Энди "Chortoq" минерал шифобахш-ичимлик сувидан фойдаланиш имконияти бутун Республикамиз ҳудудида пайдо бўлганидан жуда хурсандмиз.

МАМАТВАЛИЕВА ДИЛОРОМ АРТИКОВНА.

УЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИ “Chortoq САНАТОРИЯСИ” МЧЖ ОЛИЙ ТОИФА ТЕРАПЕВТИ.

1998 йилдан буён "Chortoq" санаториясида ишлайман. Кўп йиллар давомида бу ерга даволаниш учун келган одамларни кузатаман. Тўлиқ ишонч билан айтишим мумкинки, бизнинг шифобахш-ичимлик сувимиз шифо бахш этади ва овқат ҳазм қилиш органларининг фаолиятларига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, уни истеъмол қилгандан сўнг, бутун организм учун муҳим бўлган оқсиллар, углеводлар, сув ва тузларнинг алмашинуви жараёнида сезиларли яхшиланишлар кузатилади.
"Chortoq" минерал сув ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўплаб касалликларнинг олдини олиш ва Ўзбекистон Республикаси аҳолисини умумий соғломлаштириш масаласида муҳим ўрин тутади. Минерал сувимиз ақлий қобилиятларни ва концентрацияни оширишга ёрдам беради, бу эса ўз-ўзини ривожлантиришга кўмаклашади.