Компания ҳақида

" МЧЖ ҚК - 2016 йилда ташкил этилган компания бўлиб қисқа муддатда Ўзбекистон бозорида етакчи ўринни эгаллади. Бугунги кунга келиб, Chortoq минерал суви премиал сифати, мувозанатли таркиби, юмшоқ таъми ва ноёб фойдали хусусиятлари туфайли истеъмолчиларнинг севгисини ва эътирофини қозонишга муваффақ бўлди.
Чортоқ курорти Ўзбекистон Республикасининг Наманган вилоятидаги Чотқол тоғ тизмасининг Жанубий ёнбағрида, Чортоқ сой дарёси водийсидаги денгиз сатҳидан 623 м баландликда, Фарғона артезиан ҳавзасида, улкан тоғ чўққилари ўртасида жойлашган. 1953 йилда 32-сон қудуғи тоза сув манбасини очиш учун 507 метр чуқурликда бурғуланган эди. Чучук сув ўрнига таркибида хлорид-сулфат-натрийли (2,6-3,0 г/л, pH=7,8) субтермик (+30°C) минерал сув топилди. Бу рақамлар Чортоқдаги №32 қудуғининг сувини машҳур Трускавец курортнинг №7 қудуғи сувига ўхшаш деб баҳолашга имкон берди. Чортоқ суви ошқозон-ичак тракти, жигар, ўт йўллари, ошқозон ости бези ва диабет касалликлари, шунингдек, йод танқислиги касалликларини даволаш учун ишлатилади.

2016 - йилда "Chortoq Mineral Water" МЧЖ ҚК қўшма корхонаси ташкил этилди. Хусусан, Buncra BV (Голландия) ва маҳаллий таъсисчиларнинг инвестициялари туфайли минераллаштирилган манба жойлашган ерда 0,5 ва 0,33 литр ҳажмли шиша идишларга сув қуйиш завод ўрнатилди. Қурилиш 2016 йил июн ойида бошланиб октябр ойида якунланди. Заводда сифат ва озиқ-овқат хавфсизлиги стандартларига жавоб берадиган энг замонавий ускуналар ўрнатилган. Завод HACCP, FSSC ва ISO 9001:2015 стандартлари талабларига мувофиқ сертификатланган.
Chortoq бренди нафақат минерал сувдир. Аввало, бу инсон ҳаётининг барча соҳаларида ҳаёт мувозанатига эришишга қаратилган бутун бир фалсафадир. Бундай баланснинг зарурлигини тушуниш руҳий мувозанат ва маънавий тўлақонлик олиб келади. Ва мувозанатли ҳаётнинг асосида, албатта, инсон саломатлиги, ўзини ва бутун атроф дунёни соғломлаштириш истаги ётади. Шунинг учун биз компаниямизнинг шиори сифатида қуйидаги чақирувни танладик:

CHORTOQ БАЛАНС БИЛАН ЯШАНГ!